Ноқонуний иш – келтирар ташвиш

admin | 30-01-2018 | 321

Ноқонуний иш – келтирар ташвиш 

Бугунги кунда мамлакатимизда чет эл валюталарининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйиш, бу турдаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида бир қатор профилактик ва тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ноқонуний иш ортиқча ташвиш келтиришини кундалик хаётимизда гувоҳи бўлганмиз.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган С.М ва 1984 йилда туғилган С.Б. лар чет эл валюталарининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиш ноқонуний иш эканлигини, бунинг натижасида ортиқча ташвишга қолишларини англаб етсаларда, ушбу ноқонуний иш билан шуғулланишга аҳд қилишди.

2018 йил 26 январь куни Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида ушбу икки “шоввоз” назорат тартибида тадбирга жалб қилинган фуқарога 8500 АҚШ долларини 70 550 000 сўмга сотишга келишиб, 6000 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида муомалага киритганларида қилмишлари фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан “валютафуруш улфатлар”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар томонидан муомалага киритилган валюта қимматликлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

“Бирни кўриб фикр қил – мингни кўриб шукур қил” дейишади, ушбу шахсларнинг ноқонуний қилмишлари-ю келиб чиққан оқибатлари, келгусида бу “йўл”ни танламоқчи бўлганлар учун сабоқ бўлса ажабмас.

подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй