Профилактика жиноятларни олдини олишнинг асосий омилидир.

admin | 04-02-2018 | 4238

Профилактика  жиноятларни олдини олишнинг асосий омилидир.

Темир йўллар мамлакат иқтисодиётининг қон томирларига қиёсланади. Бугунги кунда мамлакатимиз темир йўлларида хизмат кўрсатиш сифат ва самарадорлигининг замон талаблари асосида ривожланаётганлигини, йўловчи ва юк ташиш ҳажмининг кундан-кунга ўсиб бораётганлигида ҳам кўришимиз мумкин.

Албатта бу ўринда, мамлакатимиз темир йўлларида жамоат тартибни сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органларининг транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фидокорона хизматларини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хоразм вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари ўзларининг хизмат фаолиятларини асосан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга йўналтириб, темир йўлларга яқин ҳудудларда яшовчи аҳоли масканларида ҳамда темир йўлларга хизмат кўрсатувчи ишчи-хизматчилар ўртасида доимий равишда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид учрашувлар ва турли тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Учрашувлар жараёнида темир йўл вокзаллари ва кесишмаларида ҳамда йўловчи поездларидан фойдаланишда амал қилиниши лозим бўлган қоидалар тўғрисида тушунтиришлар берилиб, турли кўргазмали сурат ва видеороликлар намойиш этилади.

Олиб борилаётган профилактик тадбирлар натижасида темир йўллар билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг кескин камайишига эришилмоқда.

Дарҳақиқат, темир йўллардан фойдаланишда қоидаларга риоя қилиш барчага бирдек наф келтиради. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй