Танловга марҳамат

admin | 05-02-2018 | 1900

Танловга марҳамат

Ўзбекистон  Республикаси  ИИВнинг  Хоразм   академик  лицейига 2018-2019-ўқув йили учун 120 та квота ажратилган бўлиб, қабул ўринларининг беш фоизигача (5 нафар) миқдорда қизлардан иборат номзодлар ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Лицейда ўқиш истагини билдирган, умумтаълим муассасаларининг        9-синфида ўқиётган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) вилоят  ИИБ  бошлиғи  номига  белгиланган  шаклдаги  ариза (аризалар 2018 йил 10 февралдан 01 апрелга қадар қабул қилинади;

б) белгиланган шаклдаги сўровнома (анкета);

в) ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;

г) намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;

д) ўзи ва яқин қариндошларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва паспорт нусхалари, ўзининг мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;

е) маҳалла фуқаролар йиғинидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома;

ж) фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома;

з) 3х4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат ҳамда 9х12 см ўлчамдаги 2 та (бош кийимсиз ва бурчаксиз) фотосурат.

Дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

Дастлабки танлов ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишни, ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказишни, номзоднинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганишни, якка тартибдаги дастлабки суҳбат ўтказишни, дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.

Махсус-профессионал танлов номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини диктант орқали аниқлаш, умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синов ва якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш ҳамда уларни тест синовларига қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, дастлабки ва махсус-профессионал танлов натижаларига жавоб берадиган қуйидаги номзодлар тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади:

тегишли ихтисослик фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ва фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган танловлар ва мусобақаларда ғолиб бўлган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг белгиланган намунадаги гувоҳномасига эга бўлганлар;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари.

Тест синовларисиз қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги номзодлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) тегишли ихтисослик фани бўйича халқаро олимпиадалар ва республика фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ўтказилган танловлар ва мусобақалар ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг белгиланган намунадаги гувоҳномалари;

б) ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари;

мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида белгиланган болаларни академик лицейига танловдан ташқари қабул қилиш тўғрисида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг вафоти тўғрисида хизмат текшируви (маъмурий текширув) хулосасининг нусхаси;

ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхаси.

Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки паспорт, ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари номзодлар томонидан ИИВ академик лицейига келганда қабул комиссиясига шахсан тақдим этилади.

Якка тартибдаги дастлабки суҳбатда қуйидагилар аниқланади:

номзоднинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларини тушуниши;

юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлиги;

бурчни ҳис этиши, қатъиятлиги, ишчанлиги, меҳнатсеварлиги;

номзод тўғрисидаги турли маълумотлар (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларида хизматга муносабати ва шу кабилар);

ички ишлар органлари ходими касбини танлашининг сабаблари, асослари ва бошқалар.

Якка тартибдаги дастлабки суҳбат натижасида қуйидаги хулосалар берилади:

ИИВ академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга тавсия этилади;

ИИВ академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга тавсия этилмайди. 

Номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси томонидан тақдим этиладиган методикалар бўйича психологик тест синовлари ўтказилади.

Индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра, танловдан ўта олмаган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.

Номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш ҳарбий тиббий комиссия кўригидан ўтказишда асосий вазифа ҳисобланади.

Номзодлар вилоятлар ИИБ тиббиёт бўлимида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда тасдиқланадиган низом асосида амалга оширилади.

Соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқсиз деб топилган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди. 

ИИВ академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзоддан ариза олингандан сўнг, вилоятлар ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан номзоднинг белгиланган тартибда муомалага лаёқатлилиги ёки муомала лаёқати чекланмаганлиги, муқаддам судланган бўлса, судланганлик ҳолати тугалланганлиги ёки судланганлик ҳолатининг олиб ташланганлиги ва Ички ишлар вазири томонидан белгиланган бошқа талаблар асосида ўрганилади.

Дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан ўрганилади.

Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:

Ҳужжатларни ўрганишда номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.

Дастлабки танлов натижаларига кўра ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмаган номзодлар махсус-профессионал танловга қўйилмайди.

Номзодларга қуйидаги ҳолларда рад жавоби берилади:

номзод Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;

номзод белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган бўлса;

номзоднинг судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлик ҳолати олиб ташланмаган бўлса;

номзодга нисбатан жиноят иши, суриштирув ва дастлабки тергов ишлари юритилганда, судда жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса;

яшаш жойидан, ички ишлар бўлимларидан салбий тавсияномалар тақдим этилганда.

Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини англайдиган, кенг дунёқараш ва интеллектуал салоҳиятга эга, етакчилик сифатлари ривожланган, жисмоний тайёргарликка эга, орфографик ва пунктуацион саводхонлик бўйича талабларга жавоб берадиган номзодларни аниқлаш махсус-профессионал танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Махсус-профессионал танловнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича (диктант) синовдан ўтказиш;

номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;

якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш;

махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласини ҳал этиш.

ИИВ академик лицейида махсус-профессионал танлов вилоятлар ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодлар билан ўтказилади.

Номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган синовда улардан ёзма иш (диктант) олинади.

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов қабул комиссияси томонидан тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан номзоднинг республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини англаши, кенг дунёқарашга ва интеллектуал салоҳиятга эгалиги, етакчилик сифатлари ривожланганлиги, билими, ақлий қобилияти ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Номзодларнинг тест синовларини топширишга қўйиш масаласи махсус-профессионал танлов натижалари бўйича узил-кесил ҳал этилади.

Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.

Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Тест синовлари натижалари Давлат тест маркази томонидан белгилаган муддатларда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳамда тегишли ИИВ академик лицейи қабул комиссиясига тақдим этилади.

Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

26 сентябрдаги 767-сонли қарори 2-иловаси асосида тайёрланган.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй