Меҳмонни сийлаш биз учун бобомеросдир

admin | 05-02-2018 | 4681

Меҳмонни сийлаш биз учун бобомеросдир 

Хива – очиқ осмон остидаги музей дея таърифланади. Бу каби музей шаҳарлар ер юзида камдан-кам сақланиб қолган. Ушбу музей шаҳар  ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан дунёнинг маданий-мерослари рўйхатига киритилганига ҳам чорак асрдан ошди.

Бугунги кунда Хива шаҳридаги мўжизавий бинолар, осмонўпар минораларни томоша қилиш учун дунёнинг турли давлатларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюрмоқдалар.

Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва Хива шаҳрида намунали жамоат тартибини сақлаш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилди.

Асосан чет тилларини мукаммал биладиган, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала ходимлар билан жамланган мазкур бошқарма ўз фаолиятини бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада, вилоятимизга ташриф буюрган сайёҳларда ижобий таассуротлар қолдиришга улгурди.

Ха, меҳмонни сийлаш, унга ҳурмат кўрсатиш халқимизга бобомерос фазилатлардан биридир.    

 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй