Устаси фаранг банкирлар

admin | 08-02-2018 | 5061

Устаси фаранг банкирлар 

 

Хоразм вилоятидаги акционерлик тижорат ипотека банкининг “Тинчлик” филиалида бош мутахассис бўлиб ишловчи Оллаберган Машарипов тижорат банкларида фуқаролардан хорижий давлатлар валюталарини чекланмаган миқдорда қабул қилинаётганлигини кўриб, “нахотки бу жараёнда қирғир йўллар билан бойлик орттириш мумкин эмас” деб ўйланиб қолди-ю,  миясига келган фикрдан хурсанд бўлиб кетди.

Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор эдики, бу ҳам бўлса, фуқаролардан чет эл валюталарини сотиб олиш учун анчагина пул маблағи керак эди.  “Иш билганга минг танга” деб ўйлаган ушбу молия муассасаси бош мутахассисига ҳамфикр ва қўллаб-қувватловчилар ҳам тезда топила қолди.

Шу банкда мутахассис бўлиб ишловчи Шерзод Янгибаев ҳамда ҳеч қаерда ишламасада, хисоб-китоб илмини ўзлаштириб олган Наврўз Эшметовлар  ҳам мазкур жараёнда “бел оғритмай” пул ишлаш мақсадида шерикликка қўшилдилар.

Н.Эшметовни ўзларига шерик қилиб олган ушбу “устаси фаранг банкирлар”  кейинчалик фуқароларга қонунга хилоф равишда қайта нақд шаклда сотиш мақсадини кўзлаб  Урганчлик фуқародан бир АҚШ долларини 8150 сўмдан сотиб олишга келишиб, жами  8 200 АҚШ долларини ушбу фуқаронинг уйида 66 830 000 сўмга сотиб олаётган пайтларида вилоят ИИБ тезкор ходимлари ходимлари томонидан қўлга олиндилар.

Қилмишларии фош этилиб, пуллари ашёвий далил тариқасида хужжатлаштириб олинган ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                                        подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй