Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

admin | 22-06-2017 | 14302

Пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни

Барчамизга маълумки, Президентимизнинг Қарорига асосан “Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан ҳар хафтанинг пайшанба куни, нафақат ички ишлар органлари ходимлари, балки барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда учрашувлар ўтказиб, ҳафта давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, содир қилинган жиноятлар, уларни содир этилиш сабаб ва шарт-шароитлари, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида ўз ҳисоботларини кенг омма эътиборига етказиб келмоқдалар. Шунингдек жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда.

22 июнь куни ҳам жойларда “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Урганч Давлат Университети талабалари билан ўтказилган учрашувда иштирок этган, вилоят ИИБ ва Урганч шаҳар ИИБ масъул ходимлари, йиғилганларга фаолияти тақиқланган диний экстремистик оқимлар ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларнинг салбий оқибатлари, шунингдек фирибгарлик жиноятининг қурбони бўлиб қолаётган фуқаролар, белгиланмаган жойларда чўмилиш натижасида келиб чиқаётган мудҳиш ҳолатлар тўғрисида тушунтириш беришди.

Йиғилишда иштирок этганлар, муҳокама қилинган масалалардан ўзлари учун зарур сабоқ олганликларини, ҳуқуқбузарликка қарши курашишда муросасиз бўлишларини билдиришди.

   Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй