Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни

admin | 08-02-2018 | 2208

Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни

 

Хоразм вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходиммлари томонидан аҳоли хонадонлари, ишлаб чиқариш объектлари ва савдо мажмуаларида ёнғинлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида доимий равишда турли профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бундай профилактик тадбирлар айниқса ҳар хафтанинг чоршанба кунлари “Ёнғинлар профилактикаси куни” доирасида янада фаол тарзда амалга оширилмоқда.

 2018 йилнинг 7 февраль куни ҳам вилоятда ёнғинлар профилактикасини амалга ошириш борасида бошқарманинг барча шахсий таркиби фаол иштирок этдилар.

Айниқса соҳа мутаҳассислари томонидан Урганч универсал савдо марказидаги  расталар ва дўконларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишининг аҳволи ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатилган амалий ёрдамлар, тадбиркор ва сотувчилар томонидан ижобий қабул қилинди.

Шундан кейин ёнғин ўчириш экипажи ва мутасадди ходимлар томонидан ўтказилган тушунтиришлар ҳамда амалий кўргазмали намойишлар барчада “Ёнғин – тилсиз ёв” эканлиги тўғрисидаги фикрларини яна мустахкамланишига асос бўлди.

Бу каба профилактик тадбирлар шу куни вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтди.

 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй