Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги давом этмоқда

admin | 09-02-2018 | 3282

Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги давом этмоқда

Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг истеъмол қилиниши, тарқатилиши ва транзитининг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган мақсадли чора-тадбирлар бугунги кунда ўзининг ижобий самарасини берганлиги барчамизга аён.

Бу борада айниқса, ёшларни гиёҳвандлик гирдобига тушиб қолишларини олдини олиш мақсадида ҳар йили февраль ойида ўтказиладиган профилактик ойлик доирасида амалга ошириладиган ишлар алоҳида аҳамият касб этади.

Жорий йилнинг февраль ойида “Ёшлар орасида гиёҳванд моддаларини тарқалишига қарши кураш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли қарор ва режалари асосида, вилоят ички ишлар органлари масъул ходимлари  жамоатчилик ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда вилоятдаги барча таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда кенг қамровли профилактик тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Бу йўналишдаги ишларни амалга оширишда Хоразм вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими шахсий таркиби ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ушбу бўлим масъул ходимлари ташаббуси билан куни кеча Хазорасп туманидаги 13-сон мусиқа мактабида ва Урганч шаҳридаги 11-сон умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувда гиёҳвандлик умр заволи эканлиги, унинг домига тушиб қолган инсонлар манқуртга айланиши тўғрисида асослантирилган ҳолда тушунтирилиб, ушбу йўналишда тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Шу билан биргаликда йиғилишда иштирок этган фуқароларга ҳамда ушбу таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга темир йўлларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Бу борадаги профилактик тадбирлар давом этмоқда.

  

                                        подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй