Қўлбола мойжувоз фош этилди

admin | 12-02-2018 | 2315

Қўлбола мойжувоз фош этилди

Мамлакатимизда халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш жараёни доимий равишда тегишли назорат органлари томонидан ўрганилиб борилади. Чунки истеъмол молларини ишлаб чиқаришда йўл қўйилган ҳар қандай хатолик инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши барчамизга аён.

Хонқа туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган В.Болтаев ўз манфаатини халқ манфаатларидан устун қўйган ҳолда, ноқонуний йўллар билан бўлсада шахсий бойлик орттириш мақсадида, уйида ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўлбола мойжувоз қуриб, лабораторияда текширмаган, истеъмол учун мутлақо яроқсиз бўлган ўсимлик ёғини ишлаб чиқара бошлайди.

Туман ички ишлар бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорликда 2018 йил 5 февраль куни ўтказган тезкор рейд натижасида, фуқаро В.Болтаев уйидаги қўлбола мойжувозида “айни иш устида” ушланди.

Рейд якунида мойжувоз ускунаси ҳамда 395 кг пахта чигити, 47 кг кунжара ва 127 кг пахта ёғи ашёвий далил тариқасида хужжатлаштириб олинди.

Бир қонунбузилиш кейингисига йўл очиб беради деганларидек, текширув жараёнида фуқаро В.Болтаев нафақат қўлбола мойжувоз ўрнатиб сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқараётганлиги, балки у мойжувозни ишлатиш учун электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш орқали давлатга қарийб 27 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб. тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй