Ноқонуний иш – келтирар ташвиш

admin | 10-03-2018 | 2886

         Ноқонуний иш – келтирар ташвиш

Бугунги кунда хорижий давлатлар валютасини вилоятимиздаги исталган тижорат банкида қонуний тарзда миллий валютамизга айрибошлаб олиш мумкин. Бироқ, тўғри йўл қолиб эгри йўлдан борадиган айрим  кимсалар ҳам бор-ки, улар ўз хатти-ҳаракатларини қонунга зид эканлигини била туриб қинғир ишга қўл урадилар.

Хива шаҳрида яшовчи  Я. Жасурни ана шундай шахслардан бири десак нотўғри бўлмайди, чунки у ўзида мавжуд бўлган  чет эл валютасини айрибошлаш зарурати туғилганда банк муассасасини эмас, ноқонуний валютафурушларни излади.  

Жасур жорий йилнинг 4 март куни 10 минг 400 АҚШ долларини          85 миллион 488 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган пайтда вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланди.

Аниқланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, валюта қимматликлари жиноят иши бўйича ашёвий далил тариқасида хужжатлаштириб олинди.

Зеро, Жасурнинг бу қилмиши, келгусида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда айрибошлашни режалаштириб юрган шахсларга хаётий сабоқ бўлиб, улар бу каби қонунга ҳилоф хатти-ҳаракатлардан тийилишса не ажаб.

  

        подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй