Йўл қоидани ёқтиради

admin | 10-03-2018 | 2999

Йўл қоидани ёқтиради

Автотранспорт воситасини бошқараётган ҳар бир ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай автомашина бошқарар экан бирор тасодифий фалокатга йўлиқиши аниқ.

         Университет талабаси, боғотлик С. Қурбанназар отаси номида бўлган “Нексия” русумли 90 Ғ 137 НА давлат рақам белгили автомашинасини “Урганч-Хазорасп” автомобиль йўлида бошқариб бораётганида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Э. Бахтиёр бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина билан тўқнашиши натижасида, “Дамас” автомашинаси йўловчиси Я.Дилшод  жароҳат олиб туман касалхонасига ётқизилган.

 Шунингдек, жорий йилнинг 8 март куни тунда Питнак шаҳрида Нексия русумли  автомашинасини бошқариб келаётган фуқаро А.Маъмуржон йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида  29 ёшни қаршилаган йигит ҳаётдан бевақт кўз юмди.

Албатта, мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари ўтказилиб, айбдор шахсларнинг қилмишига яраша қонуний жазо тайинланиши таъминланади. Жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарар ҳам қопланар, лекин йўл-транспорт  ҳодисалари натижасида ҳаётдан бевақт кўз юмган инсонларни хаётга қайтариб бўлмайди-ку. 

Холисона айтганда биз кўчага чиқдикми истасак-истамасак ҳайдовчи, йўловчи ёки пиёда сифатида йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Шундай экан барча йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилсагина муайян даражада йўл транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, инсонларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмишига йўл қўйилмайди. 

              

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй