Муштумзўрга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

admin | 10-03-2018 | 2829

         Муштумзўрга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

         Маҳалла тинч – сен тинч, дейди доно халқимиз. Афсуски айрим фуқароларимиз маҳалла осойишталигига ўз ҳиссаларини қўшиш ўрнига ўзларининг хурмача қилиқлари билан одамларнинг ғашини келтиради.

         Шу йилнинг 11 февраль куни қўшкўпирлик И.Иззат тушлик пайтида   иштаҳа учун “қиттай отиб олмоқчи” бўлган эди-ю, спиртли ичимликни кўргач иштаҳаси очилиб кетиб “анчагина отиб олди”. Шиша идишни ичида тинч турган спиртли ичимлик, Иззатнинг организмига ўтгач тинчлик бермади шекилли,  шу ердаги маҳалладоши, 1979 йилда туғилган М.Нураддин билан ҳеч бир сабабсиз жанжал келтириб чиқарди.  Муштлашувга айланган жанжал натижасида Нураддин тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этди.

Муштумзўр Иззатбек эса ичимлик таъсири кетиб эс-хуши жойига келганда эса қилмишидан уялиб бошини чангаллаб қолди. Аммо начора кейинги пушаймон - ўзингга душман, деган ибора бежиз айтилмаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй