Дока рўмол қуримади

admin | 10-03-2018 | 3070

                             Дока рўмол қуримади       

Эр бош, хотин эса бўйин, дейишади. Дарҳақиқат бўйин қайси томонга бурилса, бош шу томонга қарайди. Шу боис бир-бирини яхши  тушинган, меҳр-оқибатли, турмушнинг залворли юкини бирга кўтарадиган эр-хотинларнинг оиласи тинч бўлади.

Эр-хотиннинг уруши – дока рўмолнинг қуриши дейишади. Бироқ, арзимас сабаблар билан эр-хотин ўртасида ҳадеб низо келиб чиқадиган оила охир-оқибат парокандаликка, таназзулга юз тутади.

Хонқалик Х.У. никоҳсиз яшаб келаётган турмуш ўртоғи Ж.Ш. билан ўрталарида келиб чиққан низо оиланинг пароканда бўлишига олиб келди десак муболаға бўлмайди.

2018 йил 1 март куни навбатдаги оилавий низо эрнинг ўз хотинига пичоқ уриши билан якунланди.

Охир-оқибатда аёл шифохонага ётқизилган бўлса, эрига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

  

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй