Қилиғи ошиб тушди

admin | 12-03-2018 | 3821

                         Қилиғи ошиб тушди         

         Луқмони Ҳакимдан ҳаётда кўпроқ нимадан қўрқиш керак, деб сўраганларида, “қарздорликдан”, дея жавоб берган эканлар.

          Кўпчилик кундалик хаётимизда фойдаланиб келаётган табиий газ, электр энергияси ҳамда ичимлик сувини давлат мулки деб ҳисоблашади.

            Давлатнинг бирдан-бир манбаи ҳалқ эканлигини инобатга оладиган бўлсак, табиий газ, электр энергияиси ва ичимлик сувидан бўлган қарздорликни ўз вақтида тўламаслик бутун бошли ҳалқ олдидаги қарздорликни англатади.

             Шу боис истеъмол қилинган табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви ҳақини ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаро учун ҳаётий қомусга айланмоғи керак.

          Урганч шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган, Б.Б. уйига беминнат етказиб берилаётган табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланишга фойдаландию, унинг ҳақини тўлашдан эса бўйин товламоқчи бўлди.

            Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими ходимларининг бир неча бор огоҳлантириши ўз самарасини бермагач, улар 2018 йилнинг 30 январь куни истеъмолчини тармоқдан ажратмоқчи бўлишганида, хонадон соҳибининг қаршилигига учрашди.

              Бир ҳуқуқбузарлик ёки жиноят кейингисига йўл очиб беради деб шуни айтсалар керакда, коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашдан бўйин товлашга уринган ушбу шахсга нисбатан, эндиликда мажбурий ижро бюроси ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига фаол қаршилик кўрсатганлиги юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

                                       подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй