Гиёҳфуруш тумшуғидан илинди.

admin | 12-03-2018 | 2713

Гиёҳфуруш тумшуғидан илинди

         Гиёҳвандлик – иллат. Унинг домига тушганларнинг умри завол топади.

 Шу боис республикамиз бўйича гиёҳвандлик ва гиёҳфурушликнинг олдини олиш борасида мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамасдан, афсуски бу заҳри қотил орқасидан даромад топиш илинжида юрган айрим кимсалар жамиятимизда учрамоқда.

Ана шундай шахслардан бири, Урганч шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган Қ.А. 2018 йил 9 март куни  1,49 грамм гиёҳвандлик воситасини 350 000 сўмга сотаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, гиёҳфурушнинг ёнлари кўздан кечирилганида, чўнтагида 0,2 грамм гиёҳвадлик воситасини сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй