Ўғрида инсоф бўлмайди

admin | 12-03-2018 | 1784

Ўғрида инсоф бўлмайди

Телеэкранларда “Суюнчи”   бадиий фильмини ҳар сафар намойиш этишганида барчамиз, қизиқиш билан томоша қиламиз, зеро ундаги ҳар бир персонаж, ҳар бир ибора барчамизга ёд бўлиб кетган бўлса ҳам.

Айниқса, фильмдаги “Қишлоғимизда битта ўғри бор, у ҳам бўлса инсофли ўғри, ўзимизнинг маҳаллага ўғирликка тушмайди” деган иборани кўпчилик хаётий жараёнлар билан боғлаб ишлатишади.   

Урганч тумани яшовчи, 1995 йилда туғилган И.С. ҳамда 1994 йилда туғилган И.К.лар, ўз маҳалладоши 1982 йилда туғилган Р.Умирбекнинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, жорий йил март ойининг бошларида, маст ҳолда, яширин равишда кириб, кир ювиш машинаси ва иситиш печини ўғирлаб кетишади.

Хонадон соҳибининг мурожаатига асосан суриштирув ишларини олиб борган, ички ишлар органлари ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят қисқа фурсатда фош этилди, ашёвий далил ҳисобланган кир ювиш машинаси ва иситиш печи ўз эгасига қайтарилди.

Биз юқоридаги фильмдан парча келтириб, ўғирлик қилишни ҳохлаганлар бошқа маҳаллалардан ўғирлик қилишлари мумкин деган фикрдан йироқмиз. Ўғирлик – қасддан содир этиладиган жиноятдир, шу боис  қонун билан таъқиб қилинади ҳамда содир этган шахсга нисбатан эса жазо муқаррардир.  

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй