Қотилликнинг сабаби мастлик

admin | 13-03-2018 | 4076

Қотилликнинг сабаби мастлик

Урганч туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган, Б.О.нинг оиласига кўпчилик маҳалладошлари ҳавас қиларди. У турмуш ўртоғи Қ.Н. билан 30 йилга яқин бирга яшаб,  4 нафар қизни вояга етказди. Икки нафар қизларини турмушга ҳам узатишди. Афсуски ушбу оилада содир этилган мудҳиш жиноят барчани қалбини ларзага солди.

2018 йилнинг 12 март куни онасининг туғилган куни муносаби билан кечки пайт ўтказилган базмда, қариндошлари даврасида, анчагина спиртли ичимлик истеъмол қилган Б.О. ярим кечаси уйига келгач яна спиртли ичимлик истеъмол қилиш тараддудида газак тайёрлашга уринаётганида, “ортиқча ичкилик кони зарар” эканлиги тўғрисида панд-насиҳат қилмоқчи бўлган турмуш ўртоғи унинг кўзига “ашаддий душман” бўлиб кўринди.

Мастлик ҳолатида жаҳл отига минган  эрнинг хотини томонга ўқталган пичоғи тўғри унинг юрагига санчилди.

45 ёшни қаршилаган аёл олган жароҳати туфайли шу ернинг ўзида вафот этди.

Ўз хотинининг қотилига айланган эр қамоққа олинди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй