Гуручингизни сотмоқчимисиз?

admin | 13-03-2018 | 2844

Гуручингизни сотмоқчимисиз?

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади. Урганч туманилик Қ.Ж. ана шу ҳаётий ҳақиқатни тушуниб етмаган кўринади. Акс ҳолда одамларни алдаб, уларнинг пешона тери ҳисобига топган даромадини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга жазм қилмаган бўларди.

У 2017 йил июлъ ойида таниши С. Отабойни ишончига кириб, кам эмас, кўп эмас, нақ  7 тонна гуручини ҳар бир килограмини 3.000 сўмдан жами 21 000 000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини бир ой ичида беришга ваъда бериб маҳсулотни олиб кетади. Бироқ, келишилган муддат ўтгандан кейин ҳам ҳар хил баҳоналар қилиб қарзини тўлаш вақтини чўзаверади. Фирибгарга чув тушиб, алданиб қолганлигини билган С.Отабой ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Ўзганинг ишончини суистеъмол қилиб, мол-мулкини қўлга киритган ушбу шахснинг кирдикорлари, ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фош этилди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

          


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй