Иситмаси ошкор қилди

admin | 30-06-2017 | 16432

Иситмаси ошкор қилди

2017 йилнинг май ойида Хазарасп туманида ҳудудида ўғирлик жиноятини содир қилганлиги учун эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, 1969 йилда туғилган Э.О. билан тергов ҳаракатлари олиб бориш жараёнида у илгари, яъни 2017 йил 9 апрель куни соат 22:00ларда шу туманда яшовчи, М.Ахмедованинг уйида хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, яширин равишда кириб, у ердан умумий нархи 1 000 000 сўмдан ортиқ бўлган турли кейим кечак ва маиший техникаларни ўғирлаб кетганлиги аниқланди.

Илгари ҳам ўғирлик жиноятлари учун судланган ушбу шахс ўзининг хатти-ҳаракатларини яширишга қанчалик уринмасин, ички ишлар органлари томонидан келтирилган рад қилиб бўлмас далиллар олдида ўз айбига иқрор бўлишдан ўзга чораси қолмади.

Ҳалқимиз, “Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади” деб бежиз айтишмаган.

                                          Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй