Ҳужжатлар жойида, лекин...

admin | 17-03-2018 | 814

   Ҳужжатлар жойида, лекин...

Ҳазорасплик А. Абдулла 2018 йил 15 март куни онасининг номида бўлган “Нексия” русумли 90 V 440 AA давлат белгили автомашинасини “Питнак-Ҳазорасп” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, шу йўналишда олдинда бораётган пиёда, 1948  йилда туғилган Р. Дурдибойни уриб юборган. Натижада шифокорларнинг ўз вақтида кўрсатган  тез тиббий ёрдамига қарамасдан 70 ёшни қаршилаган отахон олган тан жароҳати сабабли туман касалхонасида вафот этган.

Дастлабки суриштирув чоғида ҳайдовчининг ҳамма ҳужжатлари жойида эканлиги маълум бўлди.

Йўл транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй