Велосипед ўғрисидан сақланинг

admin | 17-03-2018 | 758

Велосипед ўғрисидан сақланинг                 

         Шу йилнинг 1 март куни кечга яқин, Боғот тумани марказидаги “Наврўз” бозорчаси ёнида жойлашган устахонада қўл телефонини таъмирлатиш учун келган У. Охунжон велосипедини ташқарида қоровсиз қолдиради.

         Иши битиб устахонадан чиққач, велосипеди қолдирилган жойида йўқлигини кўриб, фиғони фалакка кўтарилади ва зудлик билан бу ҳақда туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига хабар беради.

          Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Охунжонга тегишли бўлган баҳоси 300.000 сўмлик “Аист” русумли велосипедни шу туманда яшовчи Б.С. олиб қочганлиги аниқланиб, гумондор ички ишлар бўлимига келтирилди.

         Ўзганинг велосипедига “ҳаваси кетган” Б.С.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

        

  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй