Шоҳсупада Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси жамоаси

admin | 18-03-2018 | 3377

        Шоҳсупада Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси жамоаси

Спорт – соғлиқ гарови, соғ танда – соғлом ақл деган ибораларни барчамизга таниш.

Дарҳақиқат, спорт билан шуғулланган инсоннинг нафақат соғлом бўлиши, балки унинг ишида унум, ривож бўлиши ҳам бугунги кунда кундалик хаётимизда ўз тасдиғини тўла топган.

Жисмонан соғлом бўлиш ички ишлар органлари ходимларининг хизмат вазифаларини тўлақонли бажаришларида асосий ўринни эгаллайди.

Шу боис ходимлар ўртасида доимий равишда, спорт мусобақалари ўтказиб келинади. 

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан, Наврўз байрами арафасида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада, вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда  шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари шахсий таркибидан иборат жами 18 та жамоа иштирок этди.

Минтақавий босқичда ғолибни қўлга киритган вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Шовот ва Хива туманлари ички ишлар бўлимлари жамоалари мусобақанинг якунида ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз ўтган бахсларда, вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, совриндорлар сафидан Шовот ва Хива туманлари ИИБ жамоалари ўрин олдилар.

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси жамоаси таркибида майдонга тушган сафдор Миржалол Худайбергановнинг маҳорати тамошабинлар томонидан олқишга сазавор бўлди.

Ғолиб ва совриндорларга вилоят ИИБ нинг медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.       

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

суратда: Мусобақа ғолиби вилоят ИИБ ЁХБ жамоаси

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй