Ертўладан топилган қурол

admin | 18-03-2018 | 2638

Ертўладан топилган қурол

         Саҳнага чиққан қурол отилмасдан қолмас, деган ибора беҳуда айтилмаган. Қонун посбонларидан яширинча сақланаётган ов милтиғи кимгадир зиён-заҳмат етказмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

         Янгиариқлик, 48 ёшни қаршилаган, Э.Искандар ана шу ҳаётий ҳақиқатни тан олмасдан,  ўз уйининг ертўласида “Тулск”  қуролсозлик заводида ишлаб чиқарилган, 16 калибрли ов милтиғини,  тегишли рухсатнома олмасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганлиги,  2018 йилнинг 12 март куни Янгиариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида  аниқланган.

 Ҳар қандай қинғир иш бир куни ташвиш келтиради. Қонун доирасидан четга чиқмаган кишилар эса беҳолават умр кечирадилар. Искандар ҳам қонунга итоат қилиб ов қуролини ўз вақтида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ихтиёрига топширганида ёки тегишли тартибда расмийлаштириб, рухсатнома олганида,  терговчи қошида бош эгиб ўтирмаган бўларди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 248 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй