Болаларни асрайлик

admin | 04-04-2018 | 3278

Болаларни асрайлик

         Йўл қоидани ёқтиради. Ҳаракат иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлигига қатъий амал қилмасалар бирор кўнгилсизлик содир бўлиши аниқ.

         2018 йил 3 апрель куни туш пайтида Урганч шаҳрида яшовчи М.Қ. “Нексия” русумли автомашинасини Урганч шаҳрининг Хонқа кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчиси, Ж.Асадбекни уриб юборган. Асадбек бош қисмидан олган тан жароҳати туфайли шифохонага ётқизилди.

           Албатта содир этилган йўл транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари суриштирув-тергов жараёнида ўрганилиб, мазкур ноҳуш ҳолат кимнинг айби билан содир этилганлигига ойдинлик киритилади.

         Аммо шу ўринда бир фикр-мулоҳаза туғилади.

          Белгиланган муддат ҳайдовчилик курсида ўқиб, синов имтиҳонларини ижобий топшириб, ўрнатилган тартибда ҳайдовчилик ҳуқуқини қўлга киритган ҳайдовчиларимиз транспорт воситаларини бошқариш вақтида,   ёш болалар автомобил қатнов йўлларни кесиб ўтишда ҳадиксираши ёки шошма-шошарлик қилиши мумкинлигини ҳам инобатга олишлари лозим деб ҳисоблаймиз.

           Зеро, ҳар бир ота-она фарзандини мактабга соғ-саломат кузатиб ва кутиб олишни истайди, шундай экан бу борада барча бирдек масъулиятини оширмоғи даркор.

 

       подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй