Янги китоб дўконлари ва кутубхоналар фаолият бошлади

admin | 05-04-2018 | 380

   Янги китоб дўконлари ва кутубхоналар фаолият бошлади

         Қайсики инсон юксак маънавиятли, ҳуқуқий маданиятли бўлса, ўша инсоннинг нафақат ўзи жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмайди, балки жамиятда ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига нисбатан муросасизлик руҳида яшайди.   

Ана шундай рад қилиб бўлмайдиган “олтин қоида”ни яхши англаган Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказларию, чекка-чекка қишлоқларида ҳам китоб дўконлари ва кутубхоналар ташкил этиш ташаббуси билан чиқдилар.

Вилоятнинг чекка қишлоқларида ташкил этилган китоб дўконлари ва кутубхоналар ана шу қишлоқлар аҳолисининг, айниқса, мактаб ўқувчиларию, илмга чанқоқ ёшларнинг айни дилидаги иш бўлганлигини, мазкур китоб дўконларининг ҳар куни харидорлар билан гавжум бўлишидан ҳам кўришингиз мумкин.

Хоразм вилояти китоб дўконлари ва кутубхоналарни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари бу борадаги хайрли ишларини янада ривожлантириб, ички ишлар бўлимларида ҳам кутубхоналар ташкил этишди.

 Шовот тумани ички ишлар бўлими томонидан бу йўналишдаги ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Яъни бўлимда ташкил этилиб, турли бадиий ва юридик адабиётлар билан бойитилган мазкур кутубхонадан нафақат бўлим ходимлари, балки тумандаги таълим муассасалари ўқувчиларнинг ҳам фойдаланишлари учун рухсат берилган. 

         Маънавиятни юксалтириш, ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган бундай хайрли ишлардан барча бирдек мамнун.         

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй