Жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз

admin | 05-04-2018 | 1676

  1. Жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз

Ҳар хафтанинг пайшанба кунлари мунтазам равишда Хоразм вилоятидаги барча мехнат жамоаларида, таълим муассасаларида шунингдек маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

2018 йилнинг 5 апрель куни ана шундан профилактик тадбирлардан бири Тошкент Тиббиёт Академиясининг Урганч филиалида ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу йиғилишда таълим муассасаси талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Дастлаб ички ишлар ходимлари томонидан йиғилиш қатнашчиларига бугунги кунда вилоятимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, уни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида тушунтирилиб, содир этилган айрим оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг тафсилотлари ҳамда уларни келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари тўғрисида сўз юритилди. Ўзаро самимийлик асосида ўтказилган йиғилишда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига  жавоблар олишди.

Шунингдек, Хоразм вилоятини жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида кенг жамоатчилик томонидан олиб борилаётган ишларда Тошкент Тиббиёт Академияси талабалари ҳам фаоллик кўрсатиб келаётганликлари алоҳида қайд этилиб, бу борада тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ талабаларга йиғилиш якунида Ёшлар Иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши томонидан бадиий китоблар совға қилинди.  

                                  подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

    


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй