Аянчли йўл транспорт ҳодисаси

admin | 06-04-2018 | 3319

Аянчли йўл транспорт ҳодисаси

Шовот туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси барча элдошларимизни қалбини ларзага солди. Ҳодиса тўғрисида эшитган билган инсон борки машъум йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган йигитларга ачинишди, уларнинг яқинларига эса ҳамдардликларини билдиришди.

 Ҳодиса тафсилотига қуйидагича: Шовот туманида яшаган,  25 баҳорни қаршилаган П.О. 2018 йилнинг 5 апрель куни, тун ярмидан ошган пайтда, “Спарк” русумли автомашинасига ўзининг икки нафар дўстини йўловчи сифатида ўтирғизиб, Урганч-Шовот йўлида ҳаракатланиб бораётганида, ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб, чап томонга бурилаётган “Магнум” русумли тракторга урилган.

Транспорт воситаларининг тўқнашуви шу қадар кучли бўлганки, Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси ва унинг бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойининг ўзида вафот этишган.

Бахтли тасодифми ёки “Магнум” русумли трактор габаритининг катталигими  унинг хайдовчисини жароҳат олишдан сақлаб қолган бўлса, “Спарк”нинг яна бир нафар йўловчиси оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Икки нафар инсонни ҳаётдан бевақт олиб кетган мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Йўл ва йўл атрофидаги ҳодисалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз. Бунга сабаб ҳар бир автоҳалокатнинг инсон ҳаёти ва соғлиги билан боғлиқлигидир. Албатта, йўл транспорт ҳодисасидан ҳеч ким кафолатланмаган. Шундай экан автотранспорт воситасини бошқаришда хушёрликни бир зум ҳам йўқотмаслик, асосийси йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш лозим.

  подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй