Қор ёғсаям излар босилмади

admin | 09-04-2018 | 497

Қор ёғсаям излар босилмади

 2017 йил 14 август куни Урганч шаҳрининг Алб-Хоразмий  кўчасида яшовчи фуқаро Қ. Жумабаевнинг уйидан 1000 АҚШ долларини ўғирланлиги тўғрисида Урганч шаҳар ИИБга хабар келиб тушган эди.

Фуқаровий даъвогарнинг мурожаати асосида тергов-суриштирув ишлари олиб борган ходимлар мазкур жиноятни “иссиқ изи” дан фош қила олмаган бўлсаларда, аммо бу борадаги ишларни бир зум ҳам тўхтатишмади...

...Урганч шаҳридаги касб-хунар коллежининг ўқувчилари, 1998 йилда туғилган  Ж.Ж. ва Ж.Ш.ларнинг ва хеч қаерда ишламайдиган Қ.С.ни фикри бир жойдан чиқиб қолди. Улар “қандай қилиб, меҳнат қилмасдан, ҳузур-ҳаловатда яшаш мумкин” деган саволга учовлашиб "жавоб" топишди.

Афсуски уларнинг топган жавоби қонунга зид эди. Яъни шериклар хориж фильмларини томоша қилиб, ўғирликнинг ҳадисини олишди. Режага асосан улар дастлаб, эгаси тунги пайтда уйида бўлмайдиган, лекин  анча пул сақланиши мумкин бўлган хонадонлар тўғрисида маълумот йиғишди. Уларнинг нишонига фуқаро Қ.Жумабаевнинг хонадони тушди.

2017 йилнинг 14 август куни “шериклар” фуқаро Қ.Жумабаевнинг хонадонига калит танлаш йўли билан осонгина киришди ва шкафда турган 1000 АҚШ долларини олиб яна шундай осонлик билан чиқиб кетишди.

Ўлжани осонликча қўлга киритган учовлон пулни дарров харжламасликка, акс ҳолда сирлари фош бўлиб қолиши мумкинлиги тўғрисида ўзаро келишиб олдилар.

“Орадан қарийб етти ой вақт ўтди, бу орада қор ёғиб излар босилди” деб ўйлаган “учар шоввозлар” ўғирлик йўли билан қўлга киритилган пулларни кайфу-сафога сарфламоқчи бўлганларида, ўғирлик жинояти юзасидан суриштирув ишларини зимдан олиб бораётган тезкор ходимлар томонидан қўлга олиндилар.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

                   подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй