Одам савдоси – оғир жиноят

admin | 09-04-2018 | 542

Одам савдоси – оғир жиноят

Турмушимизнинг гўзал ва фаровон бўлиши йўлида ҳамда фарзандларимизнинг келгусида баркамол инсон бўлиб вояга етишида беминнат хизмат қилиб, юртимизда қадр топаётган опа-сингилларимиз талайгина.

Аммо жиноят кўчасига кирганлиги айрим хотин-қизлар кўриб уларни гуруч орасидаги курмакка ўхшатмиз.

Қўшкўпир туманида яшовчи Х.Ноилани ҳам ана шундай гуруч орасидаги курмаклардан бири десак муболаға бўлмайди.

Чунки у Хоразм вилоятида яшовчи ёш қизларни 2017 йил апрель ойида алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирликларнинг Абу-Даби шаҳрига чақиртириб, улардан 2017 йилнинг декабрь ойига қадар, турли эркаклар билан пул эвазига жинсий алоқада бўлишга мажбурлаб, улардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб келган.

Жирканч иллатлари орқали миллатимиз томирига болта ураётган бундай шахсларнинг кирдикорларини фош этиш борасида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида Х.Ноиланинг ҳам қилмишлари фош этилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                   подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй