Йўл қоидаси – умр фойдаси

admin | 09-04-2018 | 349

Йўл қоидаси – умр фойдаси

Инсон ҳаёти ҳамма нарсадан азиз. Баъзан йўлларда қайд этилаётган автоҳалокатлар инсонларни бевақт хаётдан олиб кетаётганлигини  ачинарлидир. Бевақт ҳаётдан кўз юмаётганларнинг аянчли қисмати эса барчани бирдек ташвишлантирмоқда.

Янгибозор туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган А. А. 2018 йил 8 апрель куни эрталаб, Урганч - Гурлан автомобил йўлининг Урганч тумани    “Чаккашоликор” қишлоғи ҳудудида “Кобалт” русумли автомашинасини бошқариб келаётганида бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетган ва  автомашина ағдарилган. Олган тан жароҳати туфайли А.А. 36 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳолат юзасидан Урганч туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш асосий омиллардан биридир. Шундай экан барча ҳаракат иштирокчиларидан ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраймиз.                 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй