МАСКАНЛАР ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛАНМОҚДА

admin | 09-04-2018 | 286

              МАСКАНЛАР ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛАНМОҚДА

    Хоразм вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси ходимлари худуддаги ўта муҳим тоифаланган масканларнинг, корхона ва ташкилотларнинг, фуқаролар хонадонлари ҳамда мол-мулкининг ишончли қўриғи ва хавфсизлигини таъминлашдек муҳим вазифаларни сидқидилдан адо этишмоқда. Хизмат ходимлари томонидан ўтган 2017 йил давомида вилоят бўйича 1183 та маскан қўриққа олинган бўлиб, шундан  175 таси аҳоли хонадонларидир. Жорий йилда ҳам қўриқланадиган масканлар сонини кўпайтириш, хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, фуқароларга қўриқлаш хизматининг афзаллик томонларини кенг тарғиб этиш, масканлар ва хонадонларга замонавий видеокузатув мосламалари ҳамда ташвишгоҳларни ўрнатиш хавфсизликни таъминлашнинг муҳим жиҳати эканлиги тушунтирилмоқда.

    Хизмат ходимлари вилоят худудида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор”, “Тун”, “Арсенал”, ”Қидирув”, “Орият” каби кўплаб профилактик тадбирларда фаол иштирок этиб, худуд осойишталигини таъминлашга ўзларининг самарали ҳиссасини қўшишмоқда.     

   -Ходимларимиз ўтган йил давомида соҳавий хизматлар вакиллари билан ҳамкорликда содир этилган 175 та жиноятни фош этишда фаол иштирок этишди,-дейди вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Абдураҳмон Абдумаликов.-Қўриқланаётган масканлар худудлари ҳамда патруллик йўналишларида турли ҳуқуқбузарликлар содир этган 3 минг 651 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ходимларимиз жорий йилда ҳам зиммаларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этишга, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга астойдил ҳаракат қилишяпти.

    Жойлардаги қўриқлаш бўлими ва бўлинмалари техник қўриқлаш пунктига эга бўлиб, улар зарур техника воситалари билан таъминлаган. Бу масканларда ўз хизмат вазифасини ўтаётган ходимлар бир зум ҳам хушёрликни йўқотмасдан самарали фаолият олиб боришяпти. Ташвиш хабарларини қабул қилиб олган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг воқеа содир бўлган жойга ўз вақтида етиб боришлари ва зарур чора-тадбирларни кўришлари учун барча пунктлар замонавий русумдаги енгил автомашиналар ҳамда хизматда фойдаланувчи асбоб-ускуналар билан таъминланган.

   Ходимларнинг касбий ва жанговар маҳоратини ошириш, жисмонан бақувват, маънавий жиҳатдан етук бўлишлари хизмат самарадорлигининг ошишида муҳим аҳамият касб этади. Ўтказилаётган тадбирларда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, маънавий-руҳий муҳитни янада яхшилаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, хизмат шароитларини яратиб бериш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш каби муҳим масалаларга ҳам алоҳида эътибор бериляпти. Яратиб берилаётган бундай шароитлар қўриқлаш хизмати ходимларни янада ғайрат-шижоат билан хизмат қилишга ундамоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

Суратларда: Вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси ходимларининг хизмат фаолиятидан лавҳалар.

                Саъдулла АБДУЛЛАЕВ олган суратлар.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй