Ҳайдовчи ҳушёрликни бир зум ҳам йўқотмаслиги керак

admin | 11-04-2018 | 1014

             Ҳайдовчи ҳушёрликни бир зум ҳам йўқотмаслиги керак

         Йўл ва йўл атрофида содир бўлаётган воқеа ҳодисалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз. Айниқса ёш болалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари ҳақида эшитганимизда бир қалқиб тушишимиз ҳам бор гап. Афсуски, ана шундай автоҳалокатлар сабаб баъзан мактаб ёшидаги ўғил-қизлар жабр кўрмоқда.

          1995 йилда туғилган қўшкўпирлик Ж. Бобожонов, 2018 йилнинг 9 апрель куни туш пайтида,“Кобалт” русумли автомашинасини Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган  пиёдани уриб юборган.

         Натижада шаҳардаги 8-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси, эндигина мучал ёшини қаршилаган қизалоқ олган тан жароҳатининг оғирлиги туфайли шифохонага етмасдан йўлда вафот этди.

         Суриштирувни Урганч шаҳар ИИБ олиб бормоқда. Албатта ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларига тергов-суриштирув жараёнида аниқлик киритилади.

         Шу ўринда бир мулоҳаза.

         Дастлабки текширувларга кўра ҳайдовчининг автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд, бироқ, ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳаракат хавфсизлиги таъминланди дегани эмас. Ҳайдовчи ҳаракат вақтида, бир зум бўлсада хушёрликни сусайтирмасдан, йўлларда болалар ҳам ҳаракатланишини, улар қоидани яхши билмасликлари мумкинлигини онгли равишда инобатга олиб, тезликни оширмасдан, ҳар  қандай ҳолатга тайёр ҳолда автотранспорт воситасини бошқариши лозим ва шарт эмасми?

         Шундай экан барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, автотранспорт воситасини бошқариш вақтида бир зум ҳам хушёрликни йўқотмасликларини сўраймиз. 

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй