Олов - тилсиз ёв.

admin | 12-04-2018 | 279

Олов - тилсиз ёв.  

2018 йилнинг 25 март куни Россия Федерациясининг Кемерова вилоятида жойлашган “Зимная вишня” номли 4 қаватли кўнгил очар савдо комплексида келиб чиққан ёнғин натижасида 64 нафар фуқаро халок бўлган эди. Ачинарлиси уларнинг 41 нафарини  болалар ташкил этади.  45 нафар инсонлар эса турли даражадаги куйиш жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Вилоятимиз худудида бу каби ноҳуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан аҳоли гавжум бўладиган масканларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ва фуқароларнинг фавқулодда ҳолатларда эвакуация қилиниши ўрганилмоқда.

Ана шундай ўқув машғулотининг навбатдагиси 2018 йилнинг 10 апрель куни “Урганч” меҳмонхонасида ўтказилди. Унда меҳмонхона ишчи-хизматчиларига ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатлар содир бўлганида қилиниши лозим бўлган ҳаракатлари амалий кўрсатилиб, батафсил тушунтирилди.

Амалий тактик машғулотни ўтказишда вилоят ИИБ шахсий таркиби ҳамда  7 та ёнғин ўчириш автомобили, 1 та автонарвон махсус техникаси, коммунал соҳа ходимлари махсус техникалари билан, шунингдек вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси куч ва воситалари жалб қилинди.

Бу каби амалий тактик машғулотларни вилоятдаги фуқаролар гавжум бўладиган савдо, кўнгилочар ва бошқа масканларда ўтказиш режалаштирилган.

                              подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй