Қилмиш қидирмиш

admin | 12-04-2018 | 303

         Қилмиш қидирмиш

         Кўпни кўрган, ёшларга ўз панду-насиҳатлари билан ибрат бўладиган ёши улуғ инсонлар элнинг зийнати. Бугунги кунда фахрийларимизга алоҳида эътибор қаратилиб, барча шароитлар яратилмоқда. Нафақа пуллари ҳам ўз вақтида олиниши таъминланмоқда. Бироқ, айрим кексаларнинг қилиғини кўриб, беихтиёр, қилиғи ёшига ярашмабди дейсиз.

         Урганч туманида яшовчи, 64 ёшни қарши олган К.У. нинг ҳам  қилмиши ёшига ярашмаганлардан бири десак муболаға бўлмайди.

         Аниқроғи, у 2018 йилнинг 8 апрель куни 1,13 грамм  марихуана гиёҳванд воситасини 100.000 сўмга сотаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланди. Қилмиш қидирмиш деб шуни айтсалар керакда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

          

                   подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй