Синалмаганни сийлаганди

admin | 12-04-2018 | 2994

Синалмаганни сийлаганди

         “Синалмаган отнинг ортидан ўтма” деган ҳикматни янгиариқлик  уй бекаси  У.С. эшитмаган кўринади. Акс ҳолда танимаган, билмаган одамга уйидан жой бериб чув тушиб қолмаган бўларди.

         Гап шундаки у 2018 йил 7 феврал куни, асли Гурланлик 1995 йилда туғилган Р.М. исмли аёлга уйидан яшаш учун жой беради. Афсуски, қозонга қараган қариндош бўлмас деганларидек орадан бироз вақт ўтиб  Р.М.нинг асл мақсади аён бўлди.

Аниқроғи, 2018 йилнинг 26 март куни Р.М. икки ойдан кўпроқ ўз уйидан жой берган танишининг 800.000 сўм пулини ўғирлаб, қочиб қолди. Бироқ, “эшитмас деб ёлғон гапирма, билмайди деб ўғирлик қилма” деганларидек тез орада қўлга тушди.

 Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

         подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй