Диққат болалар!

admin | 13-04-2018 | 3114

Диққат болалар!      

         Йўл ва йўл атрофида хушёрликка қатъий амал қилинмаса бирор кўнгилсизликга учраш ҳеч гап эмас.

         Урганч туманининг Чоткўпир қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган, Б.Т. бу  фикрнинг қанчалик тўғри эканлигига ҳеч қандай эътирозсиз ишонч ҳосил қилди.

         Аниқроғи, 2018 йил 12 апрель куни кечки пайт содир бўлган нохуш воқеа унинг хотирасида умрбод сақланиб қолиши шубҳасиз. Урганч-Шовот йўлининг 8 километрида ўзига тегишли “Дамас” автомашинасини бошқариб бораётиб, йўлни велосипедда кесиб ўтаётган, ҳамқишлоғи, 2-синф ўқувчиси, 2010 йилда туғилган, Э.С.ни уриб юборди.

         Натижада бош қисмидан жароҳат олган қизалоқ шифохонага ётқизилди.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли  қизчанинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз юртдошлар, биз вилоятимизда содир этилган турли кўринишдаги йўл транспорт ҳодисалари тафсилотига тўҳталар эканмиз, бундан кўзлаган асосий мақсадимиз, йўл ҳаракати иштирокиларнинг хушёрлигини ошириш, уларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишга ундаш орқали келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг келиб чиқишини олдини олишдир.

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй