Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг!

admin | 13-04-2018 | 2544

         Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг!

Табиий газ аллақачон кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган, аммо ундан белгиланган тартибда фойдаланиш фойда келтирада, акс холда эса турли кўнгилсизликлар, нохуш ҳолатлар келиб чиқиши хеч гап эмас.

2018 йил 10 апрель куни кечки пайт  Қўшкўпир туман касалхонасидан “Ших”  қишлоғида яшовчи, 1990 йилда туғилган Х. Норбоев куйиш жароҳати олиб шифохонага ётқизилганлиги тўғрисида ички ишлар бўлимига хабар тушди. Маълум бўлишича иситиш қозони жўмрагидан сизиб чиққан газ хона ичкарисида тўпланиб, ҳаво билан аралашган экан. Кўчадан ичкаридаги кириб, газ ҳидини сезмаган, хонадон эгаси Х. Норбоев электр чироғини ёқиши билан юзага келган чақнаш натижасида 80 фоиз куйиш жароҳати олган.   

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хурматли фуқаролар, табиий газ воситасида ишловчи уй-рўзғор буюмларингизни доимий равишда мутахассис кўригидан ўтказиб туринг, хонада газ хидини сезсангиз, учқун чиқарувчи ёки алангаланувчи жихозларни ишлатманг, ишлаётган электр жихозларини ўчирманг.

Табиий газдан фойдаланишга оид ушбу оддий, лекин хаётий зарур қоидалардан фарзандларингизни ҳам хабардор қилиб боринг.

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй