Қонунни билган яхши

admin | 17-05-2017 | 899

Хазорасп туман ИИБ паспорт бўлинмаси фаолиятидан

     “Амалдаги қонунларимизга кўра фуқароларнинг паспорт-виза қоидаларига риоя қилишлари қатъий белгилаб қўйилган, шунга қарамасдан айрим фуқароларнинг мазкур қоидаларни бузиш ҳолатлари аниқланмоқда, жорий йилнинг ўтган даврида паспорт виза қоидаларини бузган 300 нафардан ортиқ фуқароларга маъмурий баённомалар тузилди, хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатимизда бўлиш қоидаларига риоя этишларини назорат қилиб бориш мақсадида ўтказилган тадбирда Молдовия Республикаси фуқароси Лариса Мунтеан Карвак қишлоғининг Ғ.Ғулом номли маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Отамурод Қодировнинг уйида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшаб турганлиги аниқланди, қоидабузар шахс Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддасига асосан республикамиз ҳудудидан чиқариб юборилди, туман ҳудудида хорижий ҳамда МДҲ давлатлар фуқаролари шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслардан 30 нафардан ортиғи вақтинчалик рўйхатга қўйилди, ўтказилган тадбирлар давомида жорий йилнинг фақат икки ойи мобайнида жами 14 нафар чегара қоидаларини бузган фуқаролар аниқланди, чегара қоидаларини бузган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 224-моддасига асосан жарима жазосига тортилдилар, яна шуни айтиш ўринлики, айрим фуқароларимиз паспортдек муҳим фуқаролик ҳужжатини сақлашда эътиборсизликка йўл қўйишмоқда, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 70 дан ортиқ фуқаро паспортини йўқотгани факти буни кўрсатиб турибди, бу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилиб, жарима қилиндилар”-дейди Хазорасп туман ИИБ паспорт бўлинмаси бошлиғи, майор Х.Қаландаров


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй