Ўғирлик фош этилди

admin | 14-04-2018 | 1602

Ўғирлик фош этилди

           1982 йилда Урганч туманида туғилиб, туманнинг “Чаккашоликор” яшаб келаётган О.О. 2016 йилнинг ёзида ўғирлик жинояти учун суднинг қора курсисида ўтирган эди. Бироқ, у тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариш ўрнига яна ўғирликка қўл урди.

         У туман ҳудудидаги вақтинчалик ҳеч ким яшамаётган уйларни зимдан кузатиб юрди. Ниҳоят “Юқоридўрмон” қишлоғилик И. Давлетовни уйида ҳеч ким йўқлигини ва қиш фасли ўтгунча хонадон эгалари келмаслигини аниқлашга эришди.

         Шундан кейин ўзининг қабих режасини амалга оширишга киришиб,  2017 йилнинг 29 ноябрь кунидан 2018 йил 3 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида уйнинг орқа томон кириш эшигини бузиб кириб, жами нархи 3.280.000 сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетди. Ҳатто уйдаги фойдаланилган идиш-тавоқлар ҳам унинг “эътиборидан четда” қолмади.

         Тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида уйини қаровсиз қолдирган хонадон эгаси  бузилган эшик, уй ичидаги тартибсизликларни кўрди-ю дарҳол бу ҳақда туман ички ишлар бўлими хабар берди.   

         Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида уй-рўзғор буюмларию, идиш-тавоқларни ўғирлаб кетган шахс аниқланди ва унга нисбатан жиноят иши қўғзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди.

         Ҳурматли юртдошлар уй-жой, моддий товар бойликларингизни қаровсиз қолдирманг. Агарда уйдан вақтинча узоқда бўлишингизга тўғри келса ёки сафарда, дам олиш ва сиҳатгоҳларда бўлган пайтингиз вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимларидаги техник қўриқлаш пункти хизматидан фойдаланинг. Мол-мулкингиз ишончли қўриқланади.

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй