Жазодан бўйин товламоқчи бўлди, аммо...

admin | 14-04-2018 | 251

Жазодан бўйин товламоқчи бўлди, аммо...

         Хонқа тумани марказида яшовчи,  1991 йилда туғилган, Р. Абдуллаев ўзаро келишмовчилик туфайли ўзгага оғир тан жароҳати етказганлиги учун 2017 йил 14 январъ куни суд томонидан озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинди. У суд томонидан тайинланган жазони ўташ ўрнига қочиб қутилмоқчи бўлди. Бироқ, қонун ҳимоячиларидан яшириниб бўлмаслигини қўлга тушгандан кейин тушуниб етди. Аниқроғи, қочди-ю узоққа кетолмади. 2018 йил 13 апрель куни Хонқа тумани ҳудудида қўлга олиниб ҳибсхонасига жойлаштирилди.

         Энди Р. Абдуллаев озодликдан махрум қилиш жазосини ўташига тўғри келади.

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй