Йўловчи манзилига етолмади

admin | 14-04-2018 | 278

Йўловчи манзилига етолмади

         Йўл қоидани ёқтиради. Қоида бузилган жойда эса бирор кўнгилсизлик рўй бериши аниқ. Бунинг натижасида айбсиз кишилар жабр кўрсачи...

         Хонқа тумани “Қирқёп” қишлоғида яшовчи, “Урганч авто Мусо” МЧЖда такси ҳайдовчиси бўлиб ишловчи, 1994 йилда туғилган К. Айитбоев, 2018 йил 13 апрель куни тонгда, ўзига тегишли “Нексия” автомашинасини туман марказидаги Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл чеккасидаги дарахтга урилган. Натижада автомашина йўловчиси, “Қирқёп” қишлоғилик, 1994 йилда туғилган В.М. оғир аҳволда туман касалхонасига ётқизилди. Бироқ, шифокорларнинг кўрсатган шошилинч ёрдамига қарамасдан, жароҳатнинг оғирлиги туфайли 24 ёшли йигит бевақт ҳаётдан кўз юмди.

         Суриштирувни Хонқа тумани ИИБ олиб бормоқда.

         Ҳурматли ҳайдовчи, йўловчи ва пиёда йўлларда ҳаракатланиш вақтида йўл қоидаларига амал қилинг. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшиб, бемаврид содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларидан ўзингизни асранг.

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

   


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй