Нафс балоси

admin | 16-04-2018 | 1552

Нафс балоси

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча шаҳару қишлоқлари каби Урганч шаҳри ҳам катта қурилиш майдонига айланган, Урганч шаҳрида инсон кўзини қувнатадиган бино иншоатлар жуда тез ва кўп қад ростламоқда.

Ушбу яратилаётган бинолар орасида албатта фуқаролар учун қулай яшаш шароитини яратиш мақсадида қурилаётган имтиёзли уй-жойлар алоҳида ўрин тутмоқда.

Аммо, таъбир жоиз бўлса, ўз нафсини қулига айланган айрим шахслар ушбу турдаги уй-жойларни тақсимлашда ноқонуний равишда шахсий бойлик орттиришга уринмоқдалар.

Урганч шаҳрида қурилаётган кўп қаватли квартираларни бириктириш масаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссия таркибидаги бир гуруҳ шахслар 2018 йил 10 апрель куни уй-жойга мухтож бўлиб, мурожаат қилган фуқаро Х.Атаджановдан ажратилган бир хонали квартирани уч хоналисига алмаштириш масаласида ёрдам беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 3 000 000 сўм пулларини қонунга хилоф равишда, фирибгарлик йўли билан олаётганларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қилмишлари фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан, фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй