Маҳалладошини тунашди

admin | 16-04-2018 | 3089

Маҳалладошини тунашди

           Халқимиз ҳалол меҳнатнинг нони ширин бўлади, дейишади. Афсуски, айримлар бу ҳикматнинг маъносини тушуниб етмасдан “текин луқма” илинжида юриб жиноят кўчасига кириб қоладилар.

         Урганч шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ж.Ш.  ва Ж.Ж.лар тоғни урса талқон қиладиган йигитлар. Аммо улар ўзларининг кучини хайрли ишларга эмас, ўзгаларнинг мол-мулкни ўғирлик йўли билан қўлга киритишга сарфлашди.

         Ўзаро жиноий тил бириктирган “қаҳрамон”лар, 2018 йил 26 март куни  маҳалладоши, яъни Урганч шаҳрининг “Мурувват” кўчасида яшовчи С.Саттарованинг уйида ҳеч ким бўлмаган пайтда яширин равишда кириб, жавонда турган умумий нархи 15 500 000 сўм бўлган тилла тақинчоқлар ва 2 та уяли телефон аппаратини қўлга киритишиб, ҳодиса жойида из қолдирмасдан ғойиб бўлишади.

             Ўзларини “Биз жиноятчиликнинг шоҳида юрибмиз, ҳеч қачон қўлга тушмаймиз” деб ҳисоблаб юрган “қаҳрамонлар” ўзларининг қилмишлари ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан “иссиқ изи”дан фош этилган пайтдагина, ўзларига юқори баҳо бериб хатога йўл қўйганликларини англадилар.

         Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда. Ўғирлик йўли билан қўлга киритилган тақинчоқлар ашёвий далил тариқасида олинган.

          

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй