Сартарошнинг ускуналарига кўз олайтирди

admin | 30-04-2018 | 672

Сартарошнинг ускуналарига кўз олайтирди

Янгибозор туманининг Уйғур қишлоғида яшовчи, Ж.Юсуфбой ўзи туғилиб ўсган қишлоғида сартарошхона ташкил этиб, касби орқали ҳам рўзғорини бутлаб, ҳам қишлоқдошларининг дуосини олиб келаётган эди.

2018 йилнинг 9 апрель куни эрталаб навбатдаги иш кунини бошлаш учун келган Юсуфбойнинг сартарохона эшигини бузиб очилганлигию, унинг ичидаги тартибсизликларни кўриб, эс-ҳуши чиқиб кетди, аммо унинг ўз вақтида туман ички ишлар бўлимига қилган мурожаати ва тезкор ходимларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу ўғирлик “иссиқ изидан” фош этилди.

Ўша куни ярим тунда сартарошхонадаги умумий нархи 850 000 сўмлик иш қуроллари ва  жавонда турган 100 000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб кетган шахс, шу қишлоқда яшовчи, касб-хунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси, 2000 йилда туғилган, М.Ш. экан.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                   подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй