Ғолиблар навбатдаги босқичга йўлланма олишди

admin | 30-04-2018 | 2295

Ғолиблар навбатдаги босқичга йўлланма олишди

Барчага маълумки, 2018 йил ҳам  ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳатларда туб бурилишлар даври бўлмоқда. Бунга мисол тариқасида, ички ишлар органларининг махсус унвонга эга бўлган ходимлари ҳам касаба уюшмаларига аъзо бўлишди. Бу ўз навбатида ички ишлар ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий химоясини кучайтириш учун яна бир мустаҳкам тузилма сифатида хизмат қилмоқда.

2018 йилнинг 27-28 апрель кунлари Хоразм вилояти ИИБда ўтказилган “Энг фаол ёш ички ишлар ходими” кўрик-танлови ҳам айнан касаба уюшмасининг ташаббуси билан ўтказилди.

Кўрик-танловда вилоят ички ишлар органларининг асосан 35 ёшга тўлмаган ходимлари иштирок этиб, улар ҳуқуқ, сиёсат, маънавият, мафкура, ахборот-компьютер технологиялари ва хорижий тилларни ўзлаштирганлик даражалари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Хакамлар хайъати қарорига кўра кўрик-танловда фахрли 1-ўринни эгаллаган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси катта суриштирувчиси катта лейтенант Сарвар Артиқов, 2-ўринни эгаллаган Хоразм вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бош мутахассиси капитан Бахрам Қиличев ва 3-ўринни эгаллаган Шовот тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант  Бекзод Қутимовлар вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ажратилган пул мукофотлари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар ҳамда мазкур кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

 

подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй