Босқинчилар ҳибсда

admin | 30-04-2018 | 739

Босқинчилар ҳибсда

Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларнинг туну-кун олиб бораётган фидокорона хизматлари боис фуқароларимиз суткани исталган пайтида кўча-кўйда ёлғиз,  ҳеч нарсадан ҳадиксирамасдан бемалол юрадилар.

Аммо, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, фуқароларимиз орасида ҳам текканга тегиб, тегмаганга кесак отадиганлари кам бўлсада топилиб туради.

Хива тумани яшовчи, 1998 йилда туғилган А.З.  2018 йил 29 апрель куни тунги пайтда таниши, Шовот туманида яшовчи тенгдоши М.О. билан Урганч шаҳридаги истироҳат боғида бекорчиликдан зерикиб ўтирганларида, олдиларидан ёлғиз ўтиб бораётган нотаниш йигит уларнинг эътиборини тортди.

Ўзларининг қилмишини оқибатини ўйлаб ҳам кўрмаган икки зўравон, нотаниш йигитнинг йўлини тўсиб, уни уриб, тан жароҳати етказиб, ёнида бўлган 30 000 сўм пули ва қимматбаҳо уяли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинадилар.

Фуқаровий даъвогарнинг мурожаати асосида суриштирув ишларини олиб борган Урганч шаҳар ИИБ тезкор ходимлари мазкур жиноятни иссиқ изидан фош этишди. Гумондорлардан ашёвий далиллар олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 2-қисми (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар ҳибсга олинди.

Шуни айтсалар керакда, “Ўйламай босдим тиконни, энди тортадурман жабрини” деб. Начора, қилмиш – қидирмиш.

 

                            подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй