Пора – юзни қилади қора

admin | 04-05-2018 | 2100

Пора – юзни қилади қора

Шубҳасиз, иморатлар ичида энг улуғи мактаб, касблар ичида эса энг улуғи ўқитувчиликдир. Шундай экан ушбу улуғ даргоҳ ва шарафли касбга доғ тушишига йўл қўйиб бўлмайди.

Боғот туманидаги мусиқа ва санъат мактабларидан бирида директор бўлиб ишловчи, 1986 йил туғилган, С.С. қўшимча даромадга эга бўлишнинг “янги усулини” ўйлаб топди. У ўзи раҳбарлик қилувчи мактабда ишловчи ўқитувчиларни барчасидан ишдан бўшатишликни сўраб ариза ёздириб олиб, келгусида ушбу аризаларига асосан ишдан бўшатиб юбормаслиги эвазига ҳар биридан 200 АҚШ долларини талаб қилди.

Табиийки, директорнинг бу ўзбошимчалиги ўз ҳақ-ҳуқуқларини  танийдиган ўқитувчиларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишига сабаб бўлди.

2018 йилнинг 28 апрель куни ўзининг хизмат хонасида ўқитувчидан 1 500 000 сўм пулларни олиб, уни келгусида ишдан бўшатмасликка ваъда берган директорнинг қилмиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фош этилди. Унинг хонасидаги сейф ичидан пора тариқасида олинган пуллар ҳамда мактаб ўқитувчилари томонидан ишдан бўшатишни сўраб ёзилган аризалар ашёвий далил тариқасида олинди.

Пора – юзни қилади қора. Ҳа, дарҳақиқат ўз нафсини жиловлай олмаган “устамон” директорнинг эл орасида юзи шувут бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                      подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй