Газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг

admin | 04-05-2018 | 1744

Газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг

Ёнғин билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари кўп. Турли маиший газларнинг ҳаво билан аралашуви йиғилиб қолган хоналарда электр тармоғидаги қисқа туташув кучли чақнаш хавфини келтириб чиқаришини биламиз.

2018 йил 1 май куни  саҳарда “Саёт” қишлоғида яшовчи, 1975 йилда туғилган Қ. Болтаев уйини ошхонасида суюлтирилган (пропан) газ балони ўрнатилган газ плитасининг жўмраги очиқ қолганлигини сезмасдан гугурт чақиши натижада ошхонада тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмаси кучли чақнашни келтириб чиқарди.

Ачинарлиси, ушбу нохуш ҳолатда унинг ўзи ва  турмуш ўртоғи турли даражада куйиш жароҳати олиб, туман касалхонасига ётқизилди.

Мазкур ҳолатга ойдинлик кириттиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар табиий ёки суюлтирилган газ ёрдамида ишлайдиган жихозларни доимий равишда мутаҳассис кўригидан ўтказиб боринг.   Газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг. Бу билан Сиз  ўзингиз ва яқинларингизни хаёти ҳамда соғлигини асраган бўласиз.

 

                   подполковник З.Исмайилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй