ИШОНЧЛИ ВА КАФОЛАТЛИ ХИЗМАТ

admin | 04-05-2018 | 1736

                                ИШОНЧЛИ ВА КАФОЛАТЛИ ХИЗМАТ

Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар, фуқаролар хонадонлари ва мол-мулкини ишончли муҳофаза қилиш вазифаси ички ишлар органлари тизимидаги қўриқлаш хизмати ходимлари зиммасига юклатилган.

Хизмат ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мабойнида вилоят бўйича 1256 та маскан қўриққа олинган бўлиб, шундан 489 таси техник қўриқлаш пунктига уланган. Шунингдек, 199 нафар фуқаролар ўз хонадонларини қўриқлаш хизмати ихтиёрига топшириб, унинг афзаллик томонларидан беҳад мамнун бўлишмоқда. 

Жойлардаги қўриқлаш бўлими ва бўлинмалари техник қўриқлаш пунктига эга бўлиб, улар хизмат автомашиналари ҳамда зарур анжомлар ва техника воситалари билан таъминланган. Яратилган бундай шароитлар тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг воқеа содир бўлган жойга ўз вақтида етиб боришлари ва хавфсизликни таъминлашларида қўл келмоқда.

-Хизмат шароитлари етарли бўлган жойда иш унумдорлиги юқори бўлиши барчамизга яхши маълум,-дейди вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Абдураҳмон Абдумаликов.-Шуни инобатга олиб, бундан уч йил муқаддам вилоят худудидаги барча қўриқлаш бўлимлари биноларини ҳамда у ерда ходимлар учун яратиб берилган шароитларни ўрганиб чиқдик. Айни кун талабларига жавоб бермайдиган яъни етарли қулайликларга эга бўлмаган ҳамда мослаштирилган эски бинолар алоҳида ажратиб олиниб, уларни капитал таъмирлашга, анча эскириб қолганлари ўрнида эса барча қулайликларга эга бўлган янги замонавий услубдаги хизмат иншоотларини барпо этишга қарор қилдик. Ўтган қисқа муддат ичида қўриқлаш бошқармаси, Хива, Урганч, Ҳазорасп туманлари қўриқлаш бўлимлари бинолари капитал таъмирдан чиқарилди ва ходимларнинг самарали хизмат қилишлари ҳамда касбий маҳоратларини оширишлари учун барча зарур шароитлар яратилди. Бу ерда хизмат хоналари, маънавият ва маърифат зали, навбатчилик қисми, техник қўриқлаш пункти, саф майдончаси, кутубхона, ошхона, дам олиш хоналари мавжуд бўлиб, улар замонавий компьютер техникалари, алоқа воситалари, хизмат анжомлари ҳамда мебель жиҳозлари билан таъминланди. Айни кунда Боғот тумани ИИБ қўриқлаш бўлими биноси ўрнида янги икки қаватдан иборат бўлган замонавий услубдаги хизмат идораси бунёд этилмоқда. 

    Ходимларнинг касбий ва жанговар маҳоратини ошириш, жисмонан бақувват, маънавий жиҳатдан етук бўлишлари ҳар жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, ўтказилаётган тадбирларда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, маънавий-руҳий муҳитни янада яхшилаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, хизмат шароитларини яратиб бериш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш каби муҳим масалаларга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Шунингдек, қўриқланаётган масканларнинг ишчи-хизмачилари билан товар-моддий бойликларининг бутлигини таьминлаш, ёнғин содир бўлишининг олдини олиш ҳамда майда ташмачилик ҳолатларига йўл қўймаслик масалалари юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш ғоят муҳим ва долзарб вазифалардан биридир. Фидойилик талаб қиладиган бундай шарафли ишларни амалга оширишда қўриқлаш хизмати ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги алоҳида таҳсинга лойиқдир.   

      подполковник М. Юсупов, Вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй