Болажонлар бахтини кўзлаб...

admin | 05-05-2018 | 544

Болажонлар бахтини кўзлаб...

Хонқа туманининг “Қорамази” қишлоғида жойлашган “Феруза” номли болалар боғчаси анча йиллардан буён (қарийб 15 йил давомида) фойдаланилмаганлиги сабабли, у ердаги бино ва иншоатлар бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, мазкур туманга вилоят кесимидаги сектор раҳбари ҳисобланувчи вилоят ИИБ бошлиғи томонидан қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити ва муаммоларини ўрганиш жараёнида аниқланди.

Юқоридагилар келиб чиқиб, вилоят ИИБ бошлиғи мазкур мактабгача таълим муассасасини замон талаблари асосида қайта реконструкция қилиш ва тўлиқ таъмирдан чиқариш ташаббусини билдирди.

Вилоят ички ишлар органлари ишчи-хизматчилари 100 ўринга мўлжалланган мазкур таълим муассасасини таъмирлаш ишларида фаол иштирок этаётганини кўрган маҳалла аҳли ҳам бу хайрли ишдан четда қолишни исташмади. Улар ҳам олиб борилаётган ишларнинг самарасидан руҳланган ҳолда мазкур ҳашарда ички ишлар ходимлари билан елкама-елка туришмоқда.

Ҳа, кенгашганга кенг дунё деганларидек, қишлоқ аҳолиси ва ички ишлар органлари ходимлари ушбу муассасада олиб борилаётган хайрли ишларни тез кунларда сифатли якунига етказиб, қишлоқда яшовчи болажонларнинг чексиз қувончига сабаб бўлишни  режалаштирганлар.

Боланинг бегонаси бўлмайди деган иборага риоя қилувчи ички ишлар ходимлари вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларида бош-қош бўлмоқдалар.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

(таъмирталаб аҳволга келиб қолган болалар боғчаси)

   


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй